MENU
Главная » Файлы » Бу қизиқ

Европадаги энг баланд бино
30.12.2013, 12:38
Эндиликда Лондонда қад ростлаган Shard осмонўпар биносининг энг юқори қаватларига чиқишнинг имкони бўлади. Баландлиги 310 метр келадиган ушбу кўп қавватли бино Темзанинг жанубий соҳилидаги Лондон-бридж туманида жойлашган бўлиб, юзаси 11 минг ойнаванд панеллардан иборатдир. 87 қаватли пирамида шаклидаги минорада офислар, хонадонлар ва меҳмонхоналарнинг жойлаштирилиши режалаштирилмоқда. Мазкур иншоат янги шаҳар кварталининг ва London Bridge Quarter транспорт узелининг марказига айланади.

Бинонинг юқори қисмидаги бир нечта қаватлар галереялар ва томоша майдонлари учун ажратилади. Лекин Лондоннинг энг юқори нуқтасига саёҳат қилиш унчалик арзон эмас: катталар учун чипта нархи 24,95 фунт, болалар учун —18,95 фунт этиб белгиланган. 

Бир дақиқада 68 - қаватга олиб чиқадиган лифтлардан кўтарилиб борар экансиз, бутун шаҳар кафтдек намоён бўлади. 69-қаватда ёпиқ ҳамда 72-қаватда эса — очиқ томоша майдонлари мавжуд. Агар ҳаво очиқ бўлса, 64 километр диаметрдаги манзарани томоша қилиш мумкин бўлади. Шунингдек бинода Лондондаги энг катта дўкон жойлашади, унда Shard билан боғлиқ сувенир маҳсулотлари сотилади.

"Биз биринчи йили миллионга яқин меҳмонларни кутмоқдамиз, уларнинг 60% британияликлар, 40% чет элликлар фуқоролар бўлади. Биз уларга унутилмас таасуротларни ваъда берамиз, агар сиз келган пайтда юқорида кўриниш тиниқ бўлмаса, яна бир бор бепул ташриф буюриш имкониятини берамиз", — дейди Shard лойиҳа бошқарувчиси Энди Найберг.
                                  
Shard биносининг қурилиш ишлари ўтган йилнинг ёз ойида ниҳоясига етказилган. Уч йил давом этган қурилиш ишларига камида 450 миллион фунтстерлинг сарфланган. Ушбу бинони барпо этиш кўплаб баҳс ва мунозараларга ҳам сабаб бўлди. Италиялик меъмор Ранцо Пиано лойиҳаси асосида бунёд этилган бино, Лондоннинг аввалги рекордчиси — One Canada Square минорасидан уч ҳисса баланд бўлиб, у шаҳар кўринишига катта ўзгариш киритди.

Shard биноси шаҳарнинг исталган жойидан кўринади, бу эса Британия пойтахти тарихий меъросини сақлаш билан шуғулланадиган фуқаро ва ташкилотларни ташвишлантирмоқда. 
Аммо лойиҳа муаллифлари шаҳар хукуматини ушбу бино пойтахтга кўпгина ижобий натижалар олиб келишига ишонтира олишди. Эндиликда учи қиррали Shard биноси, Елизаветта (Биг-Бен) минораси, Павел ибодат хонаси, London Eye айланаси ва Норман Фостернинг Gherkin минолари сингари Лондоннинг энг таниқли иншоотлари қаторидан жой олди.

310 метр Shard иншоати фойдаланишга топширилганидан кейин бир неча ой давомида Европанинг энг баланд иморатига айланади, сабаби 2013 йилнинг охирига бориб, бу биринчиликни Россиянинг Москва-ситисида жойлашадиган 339-метрли осмонўпар "Меркурий Сити Тауэр" биноси ўзиники қилиб олиши мумкин.
Категория: Бу қизиқ | Добавил: dias | Теги: ЕВРОПАДАГИ ЭНГ БАЛАНД БИНО
Просмотров: 887 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: