Главная » Файлы » Бу қизиқ |
Facebook ходимлари одамларнинг хатларини ўқишар экан
30.12.2013, 12:37 | |
Facebook компаниясининг собиқ ходими, Марк Цукерберг нутқларини ёзиш билан шуғулланиб келган Кэтрин Лосс мазкур ижтимоий тармоқ ходимларининг фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари, хусусан аккаунт калит сўзларидан бохабар эканликларини маълум қилди. Лосснинг такъидлашича, у компанияга ишга кирган 2005 йилдаёқ ходимлар исталган фойдаланувчининг сахифасига кира оладиган "суперпарол"га эга бўлишган ва унинг ёрдамида бегоналарнинг хатларини ва маълумотларини ўқишган. Бу уларга фойдаланувчиларининг муаммоларини хал қилишда ва керакли созламаларни ўрнатишда ёрдам берган. Интернетдан фойдаланувчиларнинг кўпчилиги Facebook даги паролдан фойдаланиши ва уни бошқа сайтлар учун ҳам қўллашини ҳисобга олсак, бундай амалиёт дахлсизликка тахдид солиши мумкин. Ҳозирда компаниядаги ходимларнинг факат икки турга оиди фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини кўра олади: фойдаланувчи шикоятини кўриб чиқиш ва хавфсизлик хизмати ҳамда қўрқитиш-ҳоқарат қилиш ҳолатларини текшириш бўлими ходимлари. Big Brother Watch гуруҳи раҳбари Ник Пиклснинг таъкидлашича, бу хабар фойдаланувчилар учун яна бир огоҳлантириш бўлиши керак. "Паролларнинг бегонага тушиб қолиши қандай оқибатларга олиб келишини кўрганмиз, шундай экан ижтимоий тармоқларда барча шахсий маълумотларни сақлашга ҳожат бормикан”, дейди Ник.
| |
Просмотров: 622 | Загрузок: 0 | |
Всего комментариев: 0 | |