MENU
Главная » Файлы » Бу қизиқ

Гуанчжоуда Доирасимон Уй Қурилди
12.02.2014, 19:02
Италиялик архитекторларнинг осмонўпар бино устида олиб бораётган лойиҳаси ўз ниҳоясига етди. Доира шаклидаги бино меъморчиликдаги дурдона асар номини олди.

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида қад ростлаган бу уй ташқи кўриниши ва дизайни билан газ печида пишган тешик кулчага ўхшайди.

Улкан ўлчамдаги доирасимон уйнинг умумий майдони 85 000 метр квадратни ташкил қилади. Ер сатҳидан ҳисоблаганда унинг баландлиги 138 метр бўлиб, 33 қаватга эга. Бино ўртасида ҳосил бўлган ўзига хос ҳалқанинг диаметри 48 метрга тенг. Бугунги кунда ундан "Гуандун" биржаси, турли идоралар ва меҳмонхона учун жой ажратилди. Улар ўз фаолиятини шу бинода олиб боришмоқда.
Категория: Бу қизиқ | Добавил: dias
Просмотров: 646 | Загрузок: 0 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: