Главная » Файлы » Бу қизиқ |
Тишлар учун зарарли маҳсулотлар рўйхати
27.01.2014, 10:26 | |
Кўпгина озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида тишлар эмалини емирувчи ва кариес ривожланишига олиб келувчи зарарли компонентлар мавжуд. олимлар тишлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган маҳсулотларнинг рўйхатини тузди. Мусаллас. Ушбу алкоголли ичимлик тиш эмалининг ҳолатини ёмонлаштиради. АҚШлик мутахассислар ичимлик таркибидаги вино кислотаси тишлар қопламасини парчалашга қодирлигини аниқлади. Бундан ташқари, узумнинг тўқ рангли навларидан тайёрланган мусалласлар тиш эмалини қорайтирар экан. Газланган ичимликлар. Агар улар мунтазам равишда истеъмол қилинса, унда кислота-ишқор мувозанатининг бузилиши каби муаммо пайдо бўлади. Ушбу ичимликлар таркибида катта миқдорда бўладиган қанд моддасига тўхталадиган бўлсак, у хавфли бактериялар кўпайиши учун жуда яхши муҳитни яратади. Вазнни туширувчи препаратлар. Бундай таблеткаларни қабул қилишдан кўриладиган ижобий самара ҳозиргача исботланмаган. Бироқ олимлар бундай препаратларнинг милкларга зарарли эканини аниқлашга муваффақ бўлди. Шунингдек, ушбу таблеткалар кислоталиликни камайтириш учун зарур бўлган сўлак ажралиши ҳажмини ҳам тушириб юборади. Идишларга солинган сув. Идишларга қуйилиб сотиладиган сув тиш эмалига зарар етказади. Оддий сув таркибида кўп миқдорда фтор моддаси бўлади, идишларга солинган сувда эса уни тополмайсиз. Фтор тишларнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради ҳамда уларнинг таъсирчанлигини йўқ қилади. Цитрус мевалари. Грейпфрут, апельсин, лимон ва мандарин шарбатлари ҳам тиш эмалини емиради. Ичимликларда катта миқдорда тишлар эрозиясини келтириб чиқарувчи кислоталар мавжуд. Шифокорлар цитрус мевасини тановул қилгандан сўнг оғиз бўшлиғини оддий сувда чайқаб ташлашни маслаҳат беради. Қаҳва ва чой. Улар тиш эмалини емирибгина қолмасдан, тишларнинг қорайишига ҳам олиб келади. Агар ушбу ичимликлар суистеъмол қилинса, вақт ўтиши билан тишларда доғлар ҳосил бўлади ва уларни оддий тиш пастаси билан йўқ қилишнинг имкони бўлмайди. Қаҳва ва чойнинг зарарли таъсирини камайтириш учун уларга сут қўшиб ичиш керак.
| |
Просмотров: 818 | Загрузок: 0 | |
Всего комментариев: 0 | |