Главная » Файлы » Фойдали маслахатлар |
Билиб қўйган яхши!
25.01.2014, 18:16 | |
ГУЛЛАР УЧУН ТИНИҚ СУВ Гуллар солинган сув хира тортгач, гулдон деворларининг ҳам ранги пасайиб боради. Бу ҳол содир бўлмаслиги ва гуллар узоқ вақт давомида яхши сақланиши учун сувга 1 чойқошиқ кмп оқартиргич қўшинг. Шунда, сув бир ҳафта давомида тиниқлигини йўқотмайди, гуллар эса, узоқ вақт давомида сўлимайди. Шунингдек, майда тўғралган картошкани сувга солиб қўйиш ҳам яхши самара беради. ХАМИР ВА КАФЕЛЬ УЧУН АЙНИ МУДДА Разрихлителдан, нафақат, хамир учун, балки кафелни тозалаш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Эски тиш чўткаси, сув ва разрихлитель ёрдамида кафель четларидаги моғор ва турли доғларни ҳеч қандай қийинчиликсиз тозалаб оласиз. ГИЛАМ ЯП - ЯНГИДЕК... Гиламларнинг туклари мебель оғирлиги туфайли ётиб қолган бўлса, бу камчиликни санчқи (вилка) ёрдамида бартараф этишингиз мумкин. КЎЙЛАК ДАЗМОЛДА КУЙДИ... Пахтали матодан тикилган кўйлакда дазмолдан қолган куйган из ёки сарғиш рангли доғни пиёз суви ёрдамида йўқотиш мумкин. Доғ устига пиёз суви қуйилади ва 30-40 дақиқадан сўнг, кўйлак совуқ сувда яхшилаб чайиб олинади. ФОЙДАДАН ХОЛИ ЭМАС
| |
Просмотров: 2361 | Загрузок: 0 | |
Всего комментариев: 0 | |