Главная » Файлы » Фойдали маслахатлар |
Сабзавот ва мевалар
21.01.2014, 18:27 | |
Сабзавот ва мевалар таркибида қандай витаминлар борлигини биласизми? Анжир витамин А, В1, В2, С, оқсил, пектин, кальций, темир моддаларига бой бўлиб, кўп миқдорда истеъмол қилинса, ич қотириш хусусиятларига эга. Лимон аллергик мева ҳисобланади. Таркибида витамин С, В1, В2, РР, органик кислота, флаваноид, фитонцид, каротин, фосфор, кальций, натрий, қанд моддалари бор. Нок витамин С, А, В1, Р, РР, углевод, органик кислота, фитонцидлар, ферментлар, мис, фолат кислотаси, темир моддаси, пектин ва азотли моддаларга бой. Апельсин аллергик мева ҳисобланади. Витамин В1, С, фитонцидлар, каротин, углевод, органик кислоталар ва эфир мойига эга. Ич юмшатиш хусусиятига эга. Банан аллергик мева ҳисобланиб, таркибига витаминлар гуруҳи, калий, углеводлар ва минерал тузлар киради. Наъматак қайнатмаси С ва В гуруҳи витаминларига бой, ундан ташқари, таркибида органик кислотлар, ликопин, рибоксантин, флаваноидлар углевод, пектин, калий, темир моддаси, кальций, магний, фосфор моддалари мавжуд. Тарвуз витамин В1, В2, С, РР, углевод, каротин, органик кислота, фолат кислотаси, калий, кальций, магний, фосфор ва темир моддасини ўз ичига олади. Помидор витамин С, В1, В2, РР, аминокислоталар, углевод ва органик кислоталарга вой бўлиб, таркибида калий, кальций, магний, темир моддаси ва бошқа кўплаб фойдали моддалар мавжуд. Беҳи витамин С, углевод, органик кислоталар, эфир мойи, темир ва кальций моддасига бой. Дўлана В1, В2, РР, С, Е, углевод, ёғ, эфир мойи, каротин, органик кислоталар, холин, ацетилхолин, флаваноидларга бой. Ични қотиради. Анор витамин С, фолат кислотаси, углевод ва органик моддаларга бой. Ични қотиради. Олма таркибида витамин С, А, В1, В2, РР, фолат кислотаси, углеводлар, органик кислоталар, пектин, мис ва темир моддалари мавжуд. Гилос таркибига витамин В1, В2, РР,С, углевод, калий, кальций, фосфор, магний, темир моддаси, органик кислота, пектин ва каротин моддалари киради. Карамда В1, В2, В6, РР, С, К витаминлари, углевод, каротин, ферментлар, аминокислота, натрий, фосфор, магний, оқсил ва пантотен кислотаси мавжуд. Олча таркибида кўплаб витаминлар ва органик кислоталар бор. | |
Просмотров: 6390 | Загрузок: 0 | |
Всего комментариев: 0 | |