MENU
Главная » Файлы » Ибратли ҳикоялар

Бевафо дўст
04.01.2014, 12:40
Бир фозил одам шундай ҳикоя қилганди:
      Бир гал Хоразмга сафар қилганимда бир киши менга йўлдош бўлди. Уни едириб - ичириб юрдим. У менга муҳаббатини, самимий дўстлигини тинмай сўзларди. Бизга бир ит ҳам ҳамроҳ эди. Мен итга нон, суяк бердим. 
       Йўлда икки ўғри  бизга ҳужум қилди. Ҳалиги ҳамроҳим ўғриларни узоқдан кўрган замониёқ мени ташлаб қочди. Ит эса бир ўғрини оёғидан тишлаб олиб йиқитди, талади, ўғри зўр - базўр қочиб қутулди. Иккинчи ўғрини мен мағлуб қилдим, у ҳам қочиб кетишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, итнинг ёрдами билан ўғрилардан қутулдим.
       Ҳамроҳим ўғриларнинг қочганини кўриб ёнимга қайтди, риёкорлик билан ҳолимни сўради. Мен унга:
      -Йўқол, ёнимга келма, сен каби "дўст" дан ушбу ит вафолироқ, - деб, уни ташлаб, ит билан бирга Хоразмга қараб йўл олдим.
Категория: Ибратли ҳикоялар | Добавил: dias | Теги: БЕВАФО ДЎСТ
Просмотров: 882 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 3.2/4
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: