MENU
Главная » Файлы » Машҳур қизиқарли ҳикоялар

Said Axmad "ТАЪЗИМ"
06.01.2014, 09:01
ТАЪЗИМ 
Ниxоят, кўпдан кутилган диплом кўлга тегди. Ўзим каттик чарчаганман. Аксига олиб сўнгги имтихон олдидан бир хафта ётиб олсам бўладими. Ошкозон носог-да. Кейинги икки имтихонни пархез пайтимда топширдим. Ўзи имтихон хамма вакт саратон кириш олдидан бошланади хаво кизигандан кизиб кетади. Иштаха бўгилган, ўқиган нарсанг миянгдан уқаланиб тушиб кетади. Бундай пайтларда йўғон чўзилиб, ингичка узилади, дегандек, менга ўхшаган нимжонларнинг тинкаси қуриб қолади. Одам боласи бир нимага жазм қилгандан кейин охирига  етказмай қўймас экан, шу алфозда хаммасини бешга топшириб, омон-эсон дипломни қўлга олдим. Мана, йўлга хам чиқдим. Поезд мени сершовқин станцияга ташлаб, яна қичқирганича олдинга интилди. Юк вагонлари гасур-гусур қилиб у ёқдан-бу ёққа ўтиб турибди. Паровоз кукулайди,  темирлар жаранглайди. То очиқ майдонга чиқиб олгунимча бошим айланиб, кўзим тиниб кетди. Офтоб осмондан олов қуйяпти. Станция майдонидаги асфальт хамирдек кўпчиб, машина ғилдиракларига ёпишади. Каловлаб бориб автобусга интилдим. Одам кўп. Икки қўлим банд бўлганидан пешонамдан қуйилаётган терни артиб ололмайман. Тер томчилари кўзимга оқиб тушиб ачиштиради. Бир махал қарасам, олдимда турган кишининг башараси самоварнинг Қорнида акси кўрингандек узун бўлиб кетяпти. Ўзим худди хавода муаллақ туриб қолганга ўхшайман... 
Кўзимни очсам бегона уйда, диванда ётибман. Тепамда боя башараси узун бўлиб туюлгап  киши турибди. Хайрон бўлдим. Нотаниш киши пешонамдан қўл рўмолчани олиб бошқатдан тахлаб яна қўйди. 

— Хайрият,— дейди у кўзлари чақнаб.— Иссиқ элитибди, ука. Энди тузалиб холасиз. Келин аянгиз хозир хўрда қилиб беради. Эшик олдида чойнак кўтарган ёшгина бир жувон турарди. Ростини айтсам, бола бўлиб мунақа чиройли хотинни кўрмаганман. Нотаниш йигит жувоннинг қўлидан чойнакни олиб пиёлага чой қуйди-да, менга тутди. 

— Ичинг, қайноқ-қайноқ ичинг, фойда қилади. Давоси аччиқ чой.— У бошимни бир қўли билан кўтариб оғзимга пиёлани тутди. Жувон ўтдек чақнаб турган кўзларини катта-катта очиб менга қараб турарди. 

— Кечирасиз, ука,— дейди йигит нимадандир безовталаниб.— Бафуржа танишиб олармиз. Хозир шошиб турибман, ўз уйингиздек бемалол ётаверинг. Мен кечқурун қайтаман.— У шундай деди-ю, стол устидан, газетага ўроқлиқ ниманидир олиб эшикка йўналди. 

— Сельхозтехникадан запчастга наряд олиб келдим. Яна станцияга жўнашим керак. Сиз мехмонга хўрда қилиб беринг. 

Жувон маъқул ишорасини қилди. Йигит чиқиб кетди. Уйда гўзал жувон билан иккимиз қолдик. Инсон боласини табиат шундай хам чиройли яратадими? Бу тушимми, ўнгимми? Ё эртаклардаги париларданми бу аёл? Овози қандоқ экан? Оддий хотинларнинг овозига  ўхшармикан? Ўлай агар, кўнглимга ёмон ният келгани йўқ! Фақат унинг тенгсиз хуснига оддий бир жўн одам сифатида лол бўлиб турибман, холос! Жувон ниманидир олиб чиқиб кетди. Шундагина бу ерга қандай келиб қолганимни ўйладим. Демак, автобусда кўнглим озган. Бехуш бўлиб қолганман. Бу йигит мени олиб тушган, уйига олиб келиб ётқизган. Уй жихозларига кўз югуртира бошладим. Бурчакда ёзув столи, ўртада устига клеёнка ёпилган думалоқ стол. Деразадан ховли кўринади. Шафтолининг айвонга энгашган шохлари мевасининг кўплигидан лапанглаб турибди. хал-хал пишган шафтолини бир чумчуқ беомон чўқилаяпти. У чўқиган жойдан биллурдек томчи узилиб тушай, узилиб тушай деб турибди. Чумчуқ хар чўқиганда тумшуғини қанотига суркаб олади. Беихтиёр тамшаниб қўйдим.  Жувон оёқ учида кириб ёзув столининг тортмасидан газетага ўралган бир нимани олиб очди. Қараб турибман. Бир даста пул. У шу пуллар орасидан битта беш сўмликни олиб, яна ўраб тортмага солиб қўйди-да, менга қаради. 

— Кечирасиз, уйда гўшт йўқ экан, хозир гузардан гўшт олиб келаман, сиз бахузур дам олиб ётаверинг, дарров келиб овқатга уннаб юбораман.  У чиқиб кетди-ю, уйда ғижжакнинг титраган овозига ўхшаш майин товуши қолди. Бу товуш узоқ вақт уй ичида айланиб юрди. Студентлик пайтларимда ота-онаси бор, ўзига тўқ студентларга хавасим келарди. Баъзан дарс тайёрлагани уларникига борганимда, уйларини, осойишта,беозор яшашларини кўриб хавас қилардим. Ўз хаётимга беихтиёр кўз ташлардим. Болалар уйи, ётоқ, баъзан тўқ, баъзан оч  қолишлар. Ота-онага ташналик хар нафас билиниб турарди. Қачонлардир яхши кун кўриш, ана шундай беозор оилада яшаш иштиёқи юрагимда туғён қиларди. Баъзида-чи... болалик экан, шундай кунларга аллақандай мўъжиза кучи билан дарров етиша қолиш туғрисида ўй ўйлаб кетардим. Хаёлан аллақаёқлардан катта пул топиб олгандек, юз минг, йўқ, икки юз минг сўм топиб олиб бирдан ниятимга етсам, деб ўйлардим. Мана, ўша катта пул. Кўзим олдида, ана шу бурчакдаги стол тортмасида газетага ўроқлиқ турибди. Шундай ўрнимдан туриб қўлимни узатсам, бўлди. Тамом. Истагимга етаман. Агар мен ёмон ниятли одам бўлсам, йўқ, менинг ўрнимда ёвуз ниятли одам бўлса... 
Бундай эмас. Хар қандай ёвуз одам хам бу ишни қилмасди. Йиқилганда суяб, уйига олиб кирган, уйининг тўридан жой бериб, қақраган оғзига ўзи чой тутган кишининг пешона терига хиёнат қилиш учун бўри бўлиш керак. Вахший бўлиш керак. Мен одамман. Фақат мени бир  нарса эзяпти. Бир умр танимаган, на отини, на зотини билмаган бир кишини уйга олиб кириб, ёш хотинининг олдига ташлаб кетган бу йигитга хайрон бўляпман, Эр-ку бундай қилди, хўп.
Категория: Машҳур қизиқарли ҳикоялар | Добавил: dias | Теги: Said Axmad ТАЪЗИМ
Просмотров: 1038 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 2.1/8
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: