ГЎЗАЛ РИВОЯТ Ривоят қилинишича, бир куни Мусо (а.с.) Аллоҳ таолога нидо қилиб: «Илоҳо, сенинг яқинлигингни билишни истайман», - деди. Аллоҳ таоло: «Мен Қадр тунида уйғоқ бўлганларга яқиндирман», — деди. Мусо (а.с.) яна: «Илоҳо, сенинг раҳматингнинг орзусидаман», — деди. Аллоҳ таоло: «Менинг раҳматим Қадр кечасида мискинларга раҳм қилганларгадир», — деди. Мусо (а.с.): «Илоҳо, сирот кўпригидан яшиндек ўтишни истайман», — деганларида, Аллоҳ таоло: «Қадр кечасида фақирларга садақа берганларни олдинроқ ўтказаман», — деди. Мусо (а.с.) нидоларини давом этиб: «Илоҳо, жаннат боғларида бўлишни ва уларнинг мевасидан тановул қилишни истайман», — деди. «Қадр кечасида тасбеҳ айтиб, Мени зикр этиш билан машғул бўлганлар жаннат боғларига сазовор бўлишади», — деди Аллоҳ. Мусо (а.с.): «Илоҳо, дўзахдан нажот топишни истайман», — деганларида, Аллоҳ таоло «Қадр кечасида истиғфорни кўп айтаганлар дўзахдан нажот топадилар», — деди. Мусо (а.с.) яна илтижо қилиб: «Илоҳо, сенинг розилигингни топишни истайман», — деганларида Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло: «Эй Мусо, Менинг розилигимни қадр кечасида икки ракъат нафл намоз ўқиганлар топадилар», — деди (Зубдатул воъизин» китобидан).
|