Главная » Файлы » Соғ-Саломатлик ҳақида |
Гриппни халқ табобати усулида даволаш
09.02.2014, 10:37 | |
![]() Гриппни Халқ табобати усулида даволаш Грипп умумий интоксикация, ҳарорат кўтарилиши, дармонсизлик, бош айланиши, кўнгил айниши, баъзан қусиш ва нафас йўллари шиллиқ қаватининг зарарланиши билан кечадиган юқумли касалликдир. Савол туғилади: грипп билан шамоллашнинг нима фарқи бор? Грипп шамоллаш эмас,оддий шамоллаган одам уйда бир кун ётиб, кейин йўталишига ва бурун битишига қарамасдан ишга бориши мумкин. Грипп эса инсонни камида бир хафта тўшакка ётқизиб қўяди. Бунинг устига, бранхит, пневмания каби асоратлари билан саломатликка жиддий таҳдид солиши мумкин. Грипп тарихи. Йилнинг совуқ пайтида аҳолини энг кўп қийнайдиган касаллик бу грипп ҳисобланади. "Грипп” сўзи французча "гриппер” сўзидан олинган бўлиб, "эгаллаш”, "тарқалиш” деган маъноларни англатади. Грипп азал-азалдан инсониятга тажовуз қилиб келган. Илк касаллик хақида маълумот эрамиздан аввал 412 йилда тиб алломаси Гиппократ томонидан қайт этилган. Бу касаллик вабо, ўлат, ич терлама касалликлари каби ёвуз ва хавфли ҳисобланган. Грипп ўчоқлари 1173 йилда ҳам бутун дунё бўйлаб кузатилган. Тарихий хужжатларда қайд қилинишича, биринчи грипп пандэмияси (яъни, турли мамлакатлар ахолисининг тўсатдан гриппга чалиниши) 1580 йилда содир бўлиб, миллионлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган. 1920-1922 йилларда бўлиб ўтган машҳур "испанка” гриппи энг кучли грипп пандемияси ҳисобланиб, 20 миллиондан ортиқ одамларни олиб кетган. "Испанка”дан ер куррасининг 40 фоиз аҳолиси қаттиқ зарарланган. Касаллик Хитойда бошланиб АҚШ, Франция, Испания, Италия давлатларида кенг тарқалган, атига 10 ой ичида касаллик бутун дунёга ёйилган. Аҳоли орасида одам эрталаб соғ саналса, тўсатдан тушлик вақтида касаллик аломатлари пайдо бўлиб кечки пайтга келиб вафот этишган. 1957-1958 йилларда Осиё грипп пандемияси бўлиб ўтган. Касаллик 1957 йилда узоқ Шарқдан бошланиб, тезлик билан бутун дунё мамлакатларига тарқалган. Шу даврда АҚШнинг ўзида 70.000га яқин инсон оламдан ўтган. Гриппнинг дунё бўйлаб тарқалиши. Грипп вирусининг сирли томони шундаки, касаллик ҳамма вақт ҳам инсонни безовта қилмайди. Одатда эпидемия (бир мамлакат ҳудудида гриппнинг тарқалиши) шимолий ярим шарқда йилнинг куз ва қиш, жанубий ярим шарқда эса баҳор ва ёз мавсумларида юзага келади. Эпидемиянинг давомийлиги 1-3 ойни ташкил этади. Бу вақтдан кейин грипп яна йўқолиб кетади. Аҳоли зич жойлашган шаҳарларда гриппга чалиниш ҳолатлари кўпроқ учрайди. 1 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган шаҳарларда касалликка чалиниш 29,7 фоиз, 500 мингдан 1 миллионгача бўлган шаҳарларда 22-24 фоизгача учрайди. Йилнинг совуқ пайтида аҳоли асосан ёпиқ жойларда тўплангани сабабли касалликка чалиниш хавфи кучаяди. Шу сабабли гриппга асосан уйда ўтирадиган кексалар, боғча ва мактаб ёшидаги болалар чалинади. Жанубий ярим шарда грипп май-сентябр ойларида учраса, тропик худудларда касаллик йилнинг барча мавсумларида учрайди. Касаллик айниқса, об-ҳаво ўзгариши пайтида ( масалан, Хиндистонда ёмғир мавсумида) учрайди. Гриппнинг юқиши. Грипп инфекцияси бемордан соғлом одамга ҳаво томчи йўли орқали юқади. Грипп вируси беморнинг нафас йўлларидаги шиллиқ қаватлардан акса урганда, йўталганда, сухбатлашганда нихоятда катта миқдорда ажралиб, бир неча дақиқа ҳавода сақланади. Қисқа муддатда бемор атрофи зарарланиниши мумкин бўлган (2 3 мл) ҳудуд ҳосил бўлади. Шунинг учун шифокорлар гриппни оёқда ўтказмасликни, бемор атроф-муҳитини зарарлашини (транспортда) ишхоналарга бормаслик талаб этилади. Бемор акс ўрганда оғзини махсус ниқобда ёпиши билан ҳаводаги грипп вируслари 70 баробар камаяди. Бундан ташқари грипп бемор фойдаланган асбоб-ускуналар, уй-рўзғор жиҳозлари, идиш-товоқ, кейин эмизикли болаларда сўрғич орқали ўтади. Касаллик белгилари. Грипп билан ҳар қандай кишилар йилнинг тўрт фаслида касалланиши мумкин. Касаллик қўзғатувчиси организмда 1-2 кун (баъзан бир неча соат) ичида ҳеч қандай касаллик белгиларисиз келиши мумкин. Бу даврда айрим беморларда лоҳаслик, эт увишиши, бўғинларни зирқириши, мускулларда оғриқ кузатилади. Тана ҳарорати 37,1 даражага кўтарилади. Гоҳида касаллик кескин бошланади, иситмалайди (37-40 даражагача), боши айланади, оғрийди, дармони қурийди, кўнгли айниши, қайт қилиши мумкин. Юзи қизаради, кўзи лўқиллайди. Касалликнинг дастлабки соатларида ёки эртасига бурун битиб қолади, тумов пайдо бўлади, томоқ қичишади, қуруқ йўтал тутади. Ютинганида томоқ оғрийди, баъзан кўз ёшланади. Бемор ёруғликка қарай олмайди, иситма 2-4 кунгача давом этади, сўнгра нормага тушади. Лекин лоҳаслик, дармонсизлик узоқ вақтгача сақланиб қолади. Оғир грипп турида тана ҳарорати 40-40,5 даражага кўтарилади. Юқоридаги қайд этилган белгилар кучайиб, талваса (оёқ-қўлнинг тортилиши), кўзга йўқ нарсалар кўриниши, бурундан қон оқиши, кўнгил айниши ва тинмай қусиш ҳолатлари кузатилади. Касаллик асоратлари. Грипп вируси беморнинг нафас йўлларида кўпаяди. Инсоннинг нафас йўлларининг эпителиал тўқимаси вируслар жуда кўп келади. У ерда улар ниҳоятда тез ривожланиб, организмни зимдан зарарлайди. Эпителиал тўқиманинг инсон танасидаги вазифаси нафас йўлларини чанг заррачалари, бактерия, микроблардан тозалашдир. Вирус таъсирида эпителий ўзининг ҳимояловчи вазифасини бажаролмай, зарарли бактериялар тўғридан-тўғри ўпкага киради. Гриппнинг энг кўп учрайдиган асоратларидан бири ўпка зотилжамидир. Зотилжамни айнан бактериялар келтириб чиқаради. Бирламчи вирусли зотилжам ўлимга олиб келиши мумкин. Хақиқий бирламчи вирусли гриппоз зотилжам, аввало, сурункали юрак, ўпка касалликларига чалинган инсонларда кузатилади. Гриппдан кейинги асоратлар сифатида беморларда қулоқ, томоқ-бурун аъзоларининг яллиғланиши (ренит, синусит, бронхит, отит) вужудга келиши мумкин. Бу касалликлар беморда бурун оқиши (тумов), томоқ қизариши, оғриши, қулоқ оқиши кабилар билан намоён бўлади. Юрак қон-томир тизимидаги бузилишлар одатда кекса ёшдаги кишиларда кузатилиб, юрак мушакларининг яллиғланиши (миокардит), ривожланиб ўткир юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Ёш болаларда гриппнинг ўтиши уларнинг сийдик йўлларига таъсир қилиб, сурункали буйрак хасталикларини келтириб чиқаради. Грипп вируси беморнинг бош миясини зарарласа, минингит ва энцифалет касалликлари вужудга келиши мумкин. Бундан ташқари гриппдан кейин бемор чалинган сурункали касалликлар (биронхалин астма, сурункали бронхит, юрак қон-томир касалликлари қандли диабет буйрак касалликлари) қайталаниши ва зўрайиши кузатилади. Касалликни даволаш. Касалликка чалинган бемор, албатта ётиш режимига қатъий амал қилиш керак. Гриппнинг асосий хавфи унда қоладиган асоратидадир. Бунда инсон организими турли микроб ва бактериялар олдида ҳимоясиз қолади. Биз шифокорларнинг қатъий талабимиз бемор касалликка чалингандан сўнг 7-10 кун ётиш режимига амал қилиши керак. А) Бемор ўрин-кўрпа қилиб ётиши, хонадаги пардалар тўсилган бўлиши керак, чироқ кўзга уринмаслиги зарур: Б) Тана ҳарорати 38 Сга етса ёки юқори бўлса аспирин ёки парацитамол бериш керак. Бош оғриғни бартараф қилиш учун аналгин, агар ёнингизда дори воситалари бўлмаса тоза матони спирт ёки истеъмол сиркаси совуқ сув ила аралаштириб бемор пешонасига қўйинг. В) Аспиринни доктор тавсия этган полирем, арбидол кабилар билан ичган маъқулдир. Ёки бўлмаса антигриппин, колдрекс, ринза, гриппколд, имудон, ИНСТИ чойлари кабилар қабул қилиши; Г ) Грипдан оқ-қон таначалари ( лейлоцит)ларданолинадигон интерферон дорисини бурун бўшлиғи атрофига оксалин суртмаси, " ДОКТОР МОМ ", Линкас, Рулон малҳамларидан суртиш ; Д ) Организмни сезувчанлигини инобатга олиб демидрол, супрастин, тавегил, диазолин кабилар қўлланилади; Е ) Бурун битишига қарши пиносол, болаларга (назол, беби, рино, назевин), нафас йўлларидаги балғамни тезроқ кўчириш учун мукалтин, бронхолитин, ширинмия ёки гулхайри тиндирмаси, йўталга қарши пектусин, тусупрекс, бронхолитин, апдил-тотал, либексин, бромгексин каби дори воситалари шифокор тавсияси билан ичилиши керак. Беморнинг таоми. Беморга тез ҳазм бўладиган, сувда пиширилган гуруч, шўрва ва қайнатма шўрва, ширингуруч, бўтқалардан иборат овқатлар берилади. Организмни заҳарли моддалардан тозалаш мақсадида беморга кўп миқдорда суюқлик берилади, апенсил, олма шарбатлари, наъматак, қорағат ва мойчечак ўтидан тайёрланган дамламалар, лимон ва асалли чой ичирилади. Организмнинг иммунитетини ошириш мақсадида грипнинг ҳар қандай турида витамин А, В, С, Д, Е бўлган қўшимчалар катталар ва болалар учун (джунгли-беби), (джунгли-кидс), алфавит, ревит, прегнавит, витрум қабул қилиш зарур. Грипп бўлган беморнинг хонасига исириқ тутатиб туринг ёки хонанинг ҳар бурчагига саримсоқли пиёзни майдалаб тўрғаб тарелкага солиб қўйинг. Беморга алоҳида идиш-товоқ ажратилади, уни 1 фоизли сода ёки 0,5 фоизли хлорли оҳак эритмасида 5 дақиқа қайнатилади. Бемор ишлатган буюмлар ҳар қандай ювиш воситасида 15 дақиқа қайнатилади. Пол ва уй-рўзғор жиҳозлари кунига икки маротаба 0,5 фоизли хлорли оҳак эритмасида ҳўлланган латта билан артилади. Касалликнинг олдини олиш ва эмлаш. Эмлашда ишлатиладиган вакциналар ривожланишининг даражасига қараб уларнинг сифати яҳшиланиши баробарида доимий равишда такомиллашиб боради. Ҳозирги кунда учинчи авлод вакциналар ишлаб чиқарилмоқда. Биринчи авлод вакциналари грипп вируслари тарзида ифодаланиб, улар фақат сунъий равишда заифлаштирилган ёки олдиндан ўлдирилган бўлади. Иккинчи авлодга мансуб " вакцигрипп” , "вакфлю”, "сплит” деб номланган вакциналар мавжуд бўлиб, улар ички ва ташқи грипп вируслари антитаналарининг аралашмаган қисм тарзида ифодаланади. Сўнгги йилларда пайдо бўлган юқори технологиялар туфайли юқори даражада тозаланган 3-авлод вакциналарини ишлаб чиқариш имконини берди. Улар Нидерландияда ишлаб чиқарилган. "Инфлювак” ва Россиянинг "Гриппол” вакциналари мисол бўла олади. Вакциналар 2 кўринишдаги ўрамда чиқарилади. Уларнинг миқдори бир марталик ишлатиладиган асл (оригинал) шприцда ҳисобланади. Ўрам ичидаги ампулалар 10-20 миқдорли вакциналар ва бир марталик шприцлар берилади. Вакцинани хона ҳароратида ва музлатгичда узоқ ушлаб бўлмайди. Сифатсиз вакциналарни сотиб олишдан эҳтиёт бўлиш керак, уларни хусусий шахслардан харид қилиш мумкин эмас. Сабаби у иссиқ даражада сақланган бўлса зиёни кўпдир. Эмлаш фақат шифокор кўригидан сўнг поликлиникаларда ёки эмлаш хонасида амалга оширилади. Халқ табобати усулида даволаш. 1. Киши гриппга чалинганда саримсоқ пиёз ёрдам беради. Пиёз тозаланиб, майда арчилади. Сўнгра идишга солиниб 2-3 дақиқа давомида ҳидланади. 2. Бундан ташқари буғли ингаляциялар, мойчечак, картошка бўтқаси, сода эритмаси устида 2-5 дақиқа давомида бошни ўраб, чиқаётган буғдан нафас олиш тавсия этилади. 3. Ерқалампир (хрен) ўтини яхшилаб ювиб, қирғичдан ўтказилади. Тоза идишга солиб устидан 2-3 дона лимон суви сиқилади. Бу аралашма кунига икки маҳал ярим чой қошиқдан ичилади. Бу шарбат нафақат грипп, балки астма ва гаймаритда ҳам яхши ёрдам беради. 4. Гулмасут ўтидан бир ош қошиқ олиб, чойнакка солинади, устидан қайноқ сув қуйиб, кун давомида чой ўрнига ичилади. 5. Қариқиз ўтидан бир ош қошиқ солиб, устига бир литр қайноқ сув қуйилади. Бу дамлама кунига икки маҳал наҳорда ичилади. Дамлама грипп, тумов, ҳатто зотилжамни даволайди. 6. Ярим килограмм пиёз, ярим пиёла тоза асал ва 4 пиёла шакарни аралаштириб, 3 соат давомида паст оловда қайнатилади ва совутиб, сирли идишга солинади, 4-5 маҳал бир ош қошиқдан истеъмол қилинса, шамоллаш, овоз йўқолиши, кўк йўтал, ўпка касаллиларида жуда қўл келади. Манба:www.muxlis.uz
| |
Просмотров: 2439 | Загрузок: 0 | |
Всего комментариев: 0 | |