MENU
Главная » Файлы » Соғ-Саломатлик ҳақида

Ёмон уйқу танани кескин ўзгартириши мумкин
09.02.2014, 11:17

Британиялик тадқиқотчиларга кўра, мунтазам равишда ёмон ухлаш инсон танасининг ички ишлашига ўта ёмон таъсир қилиши мумкин.
Бир ҳафта олти соатдан кам ухлаган одамларнинг юзлаб генларида фаолият ўзгарган.

PNAS журналида мақола чоп қилган олимлар тадқиқот натижаси ёмон уйқу соғлиққа қандай зарар етказишини изоҳлаб берганини ёзганлар.

Юрак касалликлари, канд касаллиги, семизлик ва миянинг ёмон фаолият юритишининг барчаси ёмон уйқуга боғлиқлиги аниқланган.

Саррей Университети олимлари 26 кишининг қонини анализ қилганлар. Анализлар улар бир ҳафта давомида ҳар тунда 10 соатгача ухлагани ва яна бир ҳафта давомида ҳар тунда олти соатча ухлаганларидан сўнг олинган.

Уйқунинг озайиши оқибатида 700дан ошиқ генлар ўзгаргани аён бўлган. Генларнинг баъзилари фаоллашиб, кўпроқ протеин ишлаб чиқарган ва тана кимёсини ўзгартирган.

Айни дамда тананинг табиий соати фаолияти бузилган. Баъзи генлар табиий равишда кун давомида сўнади, лекин уйқу етишмаган ҳолларда улар фаол қолганлар.

Саррей Университетидан Профессор Колин Смит кўп генлар фаолиятида драматик ўзгариш кузатилганини айтди.

"Иммунитет ва тананинг жароҳат ва стрессга қандай жавоб қайтариши фаолияти ўзгарди. Агар ҳужайралар тўйинтириб, ўринларини янги ҳужайралар эгаллаб турмаса, дегенаритив, яъни наслни бузувчи касалликлар келиб чиқади ", - дейди у.
Категория: Соғ-Саломатлик ҳақида | Добавил: dias
Просмотров: 1112 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: